13.11.2020 14:32
6087
Теглар
Неймар Бразилия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди

«ПСЖ» форварди Неймар жароҳат сабабли Бразилия миллий жамоаси қароргоҳини тарк этди, дея хабар бермоқда Globo Esporte.

Бразилиялик ҳужумчи ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги Венесуэла ва Уругвайга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Аввалроқ, бразилияликлар бош мураббийи Тите Неймарнинг сонидан олган жароҳати туфайли Венесуэлага қарши ўйинни ўтказиб юбориши, Уругвай билан баҳсда эса майдонга тушиши ҳақида гапирганди.

Маълумот учун, Неймар ЕЧЛ 3-тури доирасидаги «Истанбул»га (2:0) қарши баҳсни 26-дақиқасида жароҳати сабабли майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар