13.11.2020 17:02
5499
Неймар «Барселона»дан 43 миллион евро талаб қилмоқда

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар суд орқали «Барселона»дан 43,6 миллион евро талаб қилмоқда, дея ёзади Marca.

Манбанинг ёзишича, бразилиялик футболчи 2016 йилда «Барса» билан шартномасини узайтиргани учун бонус сифатида шунча маблағга эга бўлиши лозим бўлган. Аммо Каталония клуби бир йил ўтиб, Неймарни трансфер қилгани учун бонусни тўламаган. Иш Испания судига оширилгач, Неймарнинг талаби рад этилиб, аксинча футболчининг «Барселона»га 6,7 миллион евро тўлаб бериши ҳақида қарор чиқарилган.

Хабар қилинишича, Неймарнинг агентлари суд қарорига апелляция бериб, «Барселона»дан бонусни суд орқали ундириб олишларига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан «ПСЖ»га ўтганди. Трансфер суммаси рекорд 222 миллион еврони ташкил этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар