13.11.2020 22:17
3164
Миср ФА расмий сайтидан Салоҳнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарни ўчирди

Миср футбол ассоциацияси расмий сайтидан «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади.

Аввалроқ ассоциациянинг расмий сайтида шундай ёзилганди:

«Ливерпуль» юлдузи Салоҳ коронавирусга чалинди. Унда хеч қандай аломатлар йўқ. Миллий жамоанинг қолган футболчиларида салбий натижа чиқди. Муҳаммад изоляцияга олинди, у қайта тест топширади». 

Мисрлик 28 ёшли футболчи бу мавсумда АПЛда 8та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар