13.11.2020 23:22
19221
Касильяс жаҳоннинг энг яхши 3 дарвозабонини танлади

«Реал» клуби ва Испания миллий жамоасининг собиқ дарвозабони Икер Касильяс жаҳоннинг айни вақтдаги энг яхши 3 дарвозабонини танлади.

«Менимча, тер Стеген («Барселона») ва Облак («Атлетико») ўз клублари учун жуда муҳим. Куртуа («Реал») Мадридда кутилган дарвозабонга айланди.

Мен уларни дунёдаги қолган дарвозабонлардан устун қўйган бўлардим», – дея Касильяснинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, тер Стеген Ла Лигада мавсум бошини жароҳат туфайли ўтказиб юбориб, ҳозирча 1 ўйинда майдонга тушди. Куртуа 8 баҳсда 8та, Облак эса 7 ўйинда 2та гол ўтказиб юборди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар