12.11.2020 09:08
4403
Роналду Португалия миллий жамоасидаги 100-ғалабасига эришди

Португалия миллий жамоаси ўртоқлик баҳсида Андоррани (7:0) йирик ҳисобда мағлуб этди. Голлардан бирини португаллар сардори Криштиану Роналду урди.

Бу Роналду учун миллий жамоадаги 100-ғалаба бўлди. У ҳозиргача Португалия сафида жами 168та ўйин ўтказиб, 42та мағлубият ва 26та дуранг қайд этди. Ўз ҳисобига 102та гол ва 40та ассистни ёздириб қўйди.

«Миллий жамоа сафида яна бир тарихий натижага эришганимдан хурсандман», – деб ёзади футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Роналду Европа қитъасида Серхио Рамос (129), Икер Касильяс (121) ва Хавидан (100) сўнг ушбу кўрсаткични қайд этган 4-ўйинчига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар