11.11.2020 10:04
5719
«Спортинг» футболчисига ўқ узилди

«Спортинг» ёшлар жамоаси футболчиси Бруну Тавареш ўққа тутилди ва яраланди, деб хабар беради Sport.es.

Манбага кўра, 18 ёшли футболчи машинада дўстлари билан бирга бўлган. Шунда улардан бири ҳазил тариқасида ўқланган қуролни кўрсатган ва ундан тасодифан ўқ чиқиб, Таварешнинг кўкрагига тегган. Футболчи дарҳол касалхонга ётқизилиб, операция қилинган. Унинг ҳаётига ўлим хавф солмаяпти. 

Қайд этилишича, полиция текширув бошлаган ва воқеа тўғрисида фактлар йиғмоқда.

Таварешнинг «Спортинг» билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. У ҳозирча асосий жамоа таркибида дебют қилмаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар