11.11.2020 20:19
33347
Роналду собиқ клубидан таклиф олди. «Ювентус» музокара ўтказишга тайёр

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

FOX журналисти Кристиан Мартиннинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» клуби португалиялик собиқ юлдузини Англияга қайтармоқчи. Қайд этилишича, Роналду «МЮ»га ўтишни истаса, «Ювентус» музокара ўтказишга тайёр.

«Юнайтед» раҳбарияти Криштиану билан алоқага чиққан ва португалиялик футболчи инглизлар таклифини кўриб чиқмоқда. 

Роналду 17 ёшида «Манчестер Юнайтед» сафига ўтиб, 2003-2009 йиллар давомида жамоа шарафини ҳимоя қилган. У «МЮ»да 9та совринга эга чиққан, улар ичида 3та Англия чемпионлиги ва ЕЧЛ ғолиблиги ҳам бор. 2009 йилда «Реал»га ўтган футболчи 9 йил ўтиб, 2018 йилда «Ювентус» либосини кийганди. 

Маълумот учун, Роналдунинг Турин клуби билан шартномаси 2022 йилга қадар белгиланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар