11.11.2020 17:16
12103
Теглар
Неймар «ПСЖ» таклифига кўниши учун янги талаб қўйди

Франциянинг «ПСЖ» клуби Неймарни ўз сафида қолдириш учун музокараларни давом эттирмоқда.

ESPN’нинг хабар беришича, бразилиялик футболчи Париж клубини тарк этмаслик учун ўз талабини билдирган. Неймар французлар билан шартномасини яна 5 йилга узайтиришга розилик бериши учун ҳозиргидек йиллик 32 миллион евро маош сўрамоқда. Унга кўра, футболчи янги беш йиллик шартнома учун 160 миллион евро ишлаб олади. 

Шунингдек, Неймарнинг вакиллари «ПСЖ» спорт директори Леонардодан клубнинг яқин келажакдаги режалари ҳақида маълумот сўраган. 

Маълумот учун, Неймарнинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ниҳоясига етади. Аввалроқ, футболчига «Ювентус» ва «Барселона» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар