11.11.2020 08:02
6663
Манба: «Ювентус» «ПСЖ»га Роналдуни Неймарга алмаштириш таклифи билан чиқади

«Ювентус» 2021 йил ёзида ҳужумчиси Криштиану Роналду билан хайрлашиши мумкин, деб хабар беради журналист Танкреди Палмьери. 

2022 йили Роналдунинг клуб билан шартномаси якунланади. Туринликлар буни инобатга олиб, унинг трансфер харажатларининг бир қисмини қоплашмоқчи. «Ювентус» Пауло Дибала, Деян Кулусевски ва Федерико Кьеза билан янги шартномалар тузса, Роналду билан битимни узайтиришга молиявий имконияти етмайди.

Махсус ҳолатларни инобатга олмаса, португалиялик футболчининг юқори қийматли шартномасини ҳеч бир клуб ўз зиммасига олмайди.  Фақат «ПСЖ» бундан мустасно. 

Парижликлар етакчиси Неймарнинг шартномаси ҳам 2022 йил ёзида тугайди. Бу вазиятда «Ювентус» «ПСЖ»нинг Роналдуни сотиб олишга ҳаракат қилишига умид қилмоқда. Агар шундай бўлса, итальян клуби спорт директори Фабио Паратичи «ПСЖ» директори Леонардога Роналдуни Неймарга алмаштириш таклифи билан чиқади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар