11.11.2020 11:02
6508
Каррагер Дешамнинг «МЮ» борасидаги танқидларига жавоб қайтарди

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг сўзларига изоҳ берди. 

Эслатиб ўтамиз, франциялик мутахассис яримҳимоячи Поль Погбанинг «Манчестер Юнайтед»даги вазиятидан норози бўлишга сабаблари борлигини айтганди.

«Қандайдир даражада ҳамма унинг клубдаги мавқейидан норози. У жамоада 4 йилни ўтказганига қарамай, ҳамон унинг майдондаги оптимал позициясини билмаймиз. Меинг фикримча, у ҳеч қачон етарли даражада яхши бўлмаган. «МЮ»даги бирор мураббий ундан максимал даражада фойдалана олгани йўқ.

Погбани «Юнайтед»нинг асосий таркибига киритган бўлармидим? Йўқ. Клуб унинг учун кўп пул тўлаган. Аммо уни етарли даражада кучли футболчи деб ўйламайман. 

Ҳа, улар бунга жавобан Полнинг жаҳон чемпионатинида ғолиб бўлганини айтишади. Лекин Погба АПЛга келганида, уни «Челси»даги Фрэнк Лэмпард, «Ливерпуль»даги Стивен Жеррард ёки «Манчестер Сити»даги Яя Туредек бўлишини кутгандим. Улар ўз жамоаларини ғалабаларга олиб келишган. Аммо Погба «МЮ»ни янги босқичга олиб чиқмади», – дея Каррагернинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар