11.11.2020 16:38
8553
«Барселона» ҳужумчиси коронавирус юқтириб олди

«Барселона» ҳужумчиси Мартин Брейтуэйт ва Дания миллий жамоасининг 7 нафар футболчисида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Манбанинг ёзишича, Миллатлар лигаси доирасидаги ўйинлар олдидан Дания миллий жамоаси аъзолари топширган тест натижасидан 7таси мусбат натижа берган. Коронавирус аниқланган 8 футболчининг барчаси бунгача COVID-19га чалинган «Ҳоффенҳайм»нинг даниялик яримҳимоячиси Роберт Сков билан алоқада бўлган. Инфекция юқтириб олган футболчилар ва мураббийлар штабидаги икки нафар ходим карантинга олинган. Улар Швецияга қарши ўйин қайдномасидан ўчирилган.

Қайд этилишича, Дания миллий жамоаси ҳамда «Барселона» форварди Мартин Брейтуэйт икки ҳафта давомида ўзини алоҳида яккалаш тартибига ўтказилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар