11.11.2020 11:51
7103
«Атлетик» бош мураббийи бўлишга 3 нафар номзод маълум

«Атлетик» Бильбао раҳбарияти янги бош мураббий қидирмоқда, деб хабар беради Marca.

Баскларнинг ҳозирги устоз Гаиска Гаритано қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилиши кутилмоқда. 

«Атлетик»нинг шорт-листидан 3 нафар мураббий ўрин олган: Маурисио Почеттино, Эрнесто Вальверде ва Марселиньо. Булар ичида Почеттино варианти еҳтимолдан узоқроқдир. Чунки «Тоттенҳэм»нинг собиқ мураббийи топ-клублардан таклиф кутмоқда. Шунингдек, бильбаоликлар аргентиналик мутахассисга йилига 10 млн евро маош тўлай олмасликлари мумкин. 

Вальверде ва Марселиньо эса «Атлетик»ка мос келиши айтилмоқда. Вальверденинг сўнгги иш жойи «Барселона» бўлган, унгача айнан Бильбао клубини бошқарган. Марселиньо эса охирги марта «Валенсия»да ишлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар