10.11.2020 10:00
2549
Конте танқидчиларга: «Столингиздан шаробни олиб ташланг»

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Аталанта»га (1:1) қарши ўйиндан кейин жамоага агрессивлик ва ғазаб етишмаётгани ҳақида бўлаётган танқидларга жавоб қайтарди. 

«Жамоадан алоҳида реакция кутишим кераклигини тушунмаяпманми? Чемпионлар Лигасида, Мадридда («Реал», 2:3) натижага эришмаган бўлсак ҳам, яхши ўйнадик. Менга бу ўйин ёқди. 

Худди шундай ҳолат «Аталанта» билан баҳсда ҳам содир бўлди. Ўйин масаласини ҳал қилишимиз мумкин эди, аммо бизда қотил инстинкти йўқ эди. Кейин рақиб гол урди. 

Дарғазаблик ва агрессивлик етишмаётгани? Буни айтадиган одамлар мендан битта жавоб эшитишади. Столингиздан шаробни олиб ташланг», – дея Контенинг сўзларини келтиради FC Inter News.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар