09.11.2020 20:51
4214
Пьянич ўз вақтида Франция миллий жамоаси таклифини рад этганини айтди

«Барселона» яримҳимоячиси Миралем Пьянич ўз вақтида Франция миллий жамоаси таклифини рад этгани ҳақида гапирди.

«Лион»да эканлигимда Франция миллий жамоасида ўйнашим мумкин эди. Аммо мен Босния ва Герцеговина миллий жамоасида ўйнашни орзу қилишимни айтганман.

«Учранглилар»нинг ўша вақтдаги бош мураббийи Раймон Доменек менга қўнғироқ қилган, аммо мен аллақачон қарор қабул қилиб бўлгандим.

Албатта, унга таклиф учун миннатдорчилик билдирдим. Вазиятга реал кўз билан қарадим. Бир томондан, ўшандаги Франция миллий жамоаси асосий таркибига кириш қийин эди. Иккинчи томондан Босния халқи ўз мамлакатидан бўлган ўйинчининг бошқа миллий жамоада ўйнаётганини кўриши оғриқли бўларди», – дея 30 ёшли боснияликнинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Пьянич ҳозирда Босния миллий жамоаси сафида Эронга қарши ўртоқлик ўйинига тайёргарлик кўрмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар