09.11.2020 10:49
2816
Миранчук – сўнгги 13 йил ичида А Серияда гол урган биринчи россиялик футболчи

«Аталанта» яримҳимоячиси Алексей Миранчук А Сериянинг 7-туридан ўрин олган «Интер» (1:1) билан баҳсда Италия чемпионатидаги дебют ўйинини ўтказди ва гол урди.

Opta Paolo'нинг ёзишича, 25 ёшли хавбек сўнгги 13 йил ичида Италия чемпионатида гол урган биринчи россиялик футболчига айланди. 

А Ceрияда рус футболчилари ичида охирги бор 2006/07 йилги мавсумда «Асколи» аъзоси Виктор Будянский «Палермо»га (3:2) қарши беллашувда тўп киритганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар