07.11.2020 08:30
3972
Жасур Жалолиддинов ўйнаётган «Тамбов» муаммолар ва қарзлар гирдобида қолмоқда

«Тамбов» – Россиянинг энг муаммоли клубларидан бири. Блогер Александр Головин Sports.ru сайтида жамоанинг ҳозирги ҳолатини маълум қилди.

«Тамбов» сўнгги 1,5 йил ичида ўз майдонида бирорта ўйин ўтказгани йўқ. Клуб раҳбарияти доим стадионни янгилашга ваъда беради, аммо таъмирлаш ҳеч қачон тугамайди. «Тамбов» 2019 йилни Саранскда, 2020 йилни Нижний Новгородда ўтказди. 2020/21 йилги мавсумда эса яна Саранскда ўйнамоқда. Клуб у ерда нафақат уй ўйинларини ўтказади, балки домий равишда машғулотлар олиб боради. 

Ноябрь ойи бошларида «Тамбов» «Кубан» билан бирлашиб, Краснодар шаҳри шарафини ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ўз уй стадионига, базасига эга бўлмаган ва қарзлар ичида қолган «Тамбов»ни ўйинчи, мураббий ва ҳодимлар судга беришмоқчи. Ҳатто футболчи ва мураббийлар сентябрь ойида «Уфа»га қарши баҳсда майдонга тушишдан бош тортишди. Октябрь ойи охирида эса клуб президенти ва вилоят вице-губернатори ўз лавозимини тарк этди.

Маълумот учун, «Тамбов»да аслида Москванинг «Локомотив» клубига тегишли бўлган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Жалолиддинов ижара асосида ҳаракат қилади. Клуб 13-турдан сўнг РПЛ турнир жадвалида 12 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар