05.11.2020 18:47
5061
Жасур Яхшибоев Осиёда ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар

ОФК расмий сайти осиёлик футболчиларнинг ушбу ҳафтадаги натижасини эътироф этиб, ташкилот расмий сайтида сўровнома ўтказмоқда.

Осиёнинг ўтган ҳафтадаги энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётганлар орасида ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев ҳам киритилган. Миллий жамоамиз футболчиси якунланган ҳафтада Беларусь Олий лигасида «Бельшина» - «Шахтёр» (1:5) учрашувида майдонга тушиб, ҳет-трикка эришганди. Бу ғалаба эвазига Солигорск клуби чемпионлик учун курашишда давом этаётган бўлса, Яхшибоев 16та гол билан энг яхши тўпурарлар қаторида 2-ўринда бормоқда.

Лауреат бўлиш учун даъвогарлар қаторида Кожи Мийоши (Япония), Али Гулизода (Эрон), Милод Муҳаммади (Эрон), Аҳмад Ёсин (Ироқ), Осама Рашид (Ироқ), Элли Карпентер (Австралия), Никита Рукавицца (Австралия), Жао Юичжи (Хитой), Даичи Камада (Япония) ва Жасур Яхшибоев (Ўзбекистон) сингари ўйинчилар жой олган.

Сўровномада овоз бериш:https://www.the-afc.com/news/afcsection/vote-for-your-afc-international-player-of-the-week-x3306

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар