05.11.2020 11:53
5648
Пирло: «Футболчилар камроқ худбинлик қилишса, ўйин масаласини олдинроқ ҳал қилишимиз мумкин» 

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло EЧЛ 3-туридан ўрин олган «Ференцварош»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Натижадан мамнунмиз, аммо бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Кўп хатоларга йўл қўйдик.

Вазиятлардан фойдаланиш борасида футболчилар билан кўп гаплашаман, аммо майдонда улар қарор қабул қилишади. Футболчилар камроқ худбинлик қилиб, тўпни шерикларига оширишлари ва ўйин масаласини олдинроқ ҳал қилишлари мумкин.

Икки марказий форвард ва икки нафар қанот ҳужумчиси билан ўйнаймиз. Ким мақбул формада бўлса, майдонга тушаверади. Ҳозирча ҳеч ким 100% тайёр эмас. Шунинг учун таркибни алмаштириш ва захирада кимнидир қолдириш одатий ҳолдир», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар