04.11.2020 08:46
3966
Салоҳ Жеррарднинг натижасини такрорлади

«Ливерпуль» ЕЧЛнинг 3-турида сафарда «Аталанта»ни (5:0) йирик ҳисобда мағлуб этди. Мерсисайдликларнинг голларидан бирига ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди.

Opta Joe'нинг ёзишича, Салоҳ Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль» сафидаги 21-голини урди ва клубнинг ушбу турнирдаги энг яхши тўпурари Стивен Жеррардга етиб олди.

Салоҳ «қизиллар» таркибида 2017 йилдан бери ҳаракат қилади. У жамоа билан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва АПЛда ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар