04.11.2020 10:56
4111
Клопп: «Топ-даража! Гап тактика ёки тизимда эмас, жамоада»

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Аталанта»га (5:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзимизга керакли бўлган ўйинни намойиш этдик. Йигитлар ажойиб ўйин кўрсатишди. Ҳимоя ва ҳужум юқори даражада ҳаракат қилди. Топ-даража!

5:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганингизда бундан ҳам кўпроқ гол уришингиз мумкин. Аммо дарвозабонимиз ҳам жаҳон даражасидаги 3та сейвни амалга оширганини таъкидлаш жоиз. 

Рақиб бизга қаршилик қилишга қийналди. Менимча, Садио Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Диогу Жотадан ҳеч ким ҳимоялана олмайди. Гап тактика ёки тизимда эмас, жамоада эди.

Жамоадаги 90% футболчилар танаффус пайтида миллий жамоалари сафида 3та ўйин ўтказишади. Аммо ҳозир тикланишимиз керак. «Сити»га қарши ўйиндан сўнг бир ҳафта дам оламан», – дея Клоппнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар