03.11.2020 11:01
4586
Видаль: «Реал»ни енгиб, ғалабани «Барселона» ва «Интер» мухлислари билан нишонлашга умид қиламан»

«Интер» яримҳимоячиси Артуро Видаль ЕЧЛнинг 3-туридан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Турли жамоаларда «Реал»га қарши кўп бор тўқнаш келдим. Энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак бўлади. «Интер»да ҳали гол урганим йўқ, аммо мураббий айтганларининг ҳаммасини бажараман. Ҳар куни жамоага ёрдам бериш учун қаттиқ ишлайман. 

Чемпионлар Лигасида ўйнаш муҳим, аммо «Реал»га қарши дуэль ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Ғалабани «Интер» ва «Барселона» мухлислари билан нишонлашга умид қиламан. Ўзимизга ишонамиз», – дея Видалнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар