03.11.2020 14:02
3127
Мбаппе, Неймар ва яна 3 футболчи «ПСЖ»нинг «Лейпциг»га қарши учрашувини ўтказиб юборади

«Пари Сен-Жермен» клубининг 5 нафар футболчиси Чемпионлар лигаси 3-тури доирасидаги «РБ Лейпциг»га қарши учрашувни ўтказиб юборади, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

Килиан Мбаппе Франция чемпионати 9-тури доирасидаги «Нант»га қарши учрашувда кичик жароҳати туфайли захирага олинганди. Қайд этилишича, футболчига ҳали аниқ ташхис қўйилмагани боис, у жамоа билан Германияга бормаган.

Шунингдек, Неймар жароҳатини даволаш билан банд, у миллий жамоалар иштирокидаги ўйинлардан кейин сафга қайтади. Марко Верратти, Юлиан Дракслер ва Мауро Икарди ҳам тикланиш жараёнини ўтказишмоқда.

Маълумот учун, «ПСЖ»нинг «РБ Лейпциг»га қарши учрашуви 4 ноябрь куни Германияда ўтказилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар