03.11.2020 09:33
15575
Манба: Гиггз ҳибсга олинди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда Уэльс миллий жамоасини бошқараётган Райан Гиггз севгилисига ҳужум қилганликда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Тhe Telegraph.

Нашрнинг ёзишича, ҳужум бўйича Гиггзнинг маъшуқаси Кейт Гревиллнинг ўзи полицияга қўнғироқ қилган. Бу Гиггз бошидан кечирган биринчи шахсий можаро эмас. У 2018 йилда рафиқасига хиёнат қилиб, акасининг хотини ва бошқа аёллар билан юргани маълум бўлганди.

Маълумот учун, уэльслик собиқ футболчи 1990 йилдан 2014 йилгача ўйнаган «МЮ»да ва клуб билан 13 бор АПЛ чемпионлигини, 2 марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар