31.10.2020 14:44
2237
Фабио Капелло: «Аталанта» — бу итальянча «Ливерпуль»

«Ювентус» ва «Милан» клублари собиқ бош мураббийи Фабио Капелло «Аталанта» жамоаси ҳақида фикр билдирди.

«Италиялик мураббийлар ўз футболчиларидан кўпроқ агрессив ва ҳужумкор футболни талаб қилишади. Мисол учун, бизда «Аталанта» бош мураббийи Гасперини бор. У ҳимояда яккама-якка ҳолатларни доимий машқ қилдириб, имконқадар кўпроқ футболчилар билан ҳужумга ўтишга интилади. Бу жамоани итальянча «Ливерпуль» деган бўлардим. Бу жамоа ҳар қандай ҳолатда ҳам фақат ҳужум ҳақида ўйладиган кам сонли клублардир бири», — дея Капеллонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда AS.

Маълумот учун, «Аталанта» А Серия 5-туридан кейин 9 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар