Беларусь Олий лигаси. Яхшибоев ҳет-трикка эришган баҳсда «Шахтёр» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Беларусь Олий лигаси 27-тури доирасида «Шахтёр» жамоаси сафарда «Белшина» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида учрашувни асосий таркибда бошлаб, 85 дақиқа тўп сурган ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев ҳет-трикка эришди. У 53, 63 ва 81-дақиқаларда гол киритиш билан бирга Сзокенинг 4-голига ҳам ҳаммуаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан кейин «Шахтёр» очколари сонини 52тага етказиб, 2-ўринда бормоқда. Яхшибоев эса 16та гол билан тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турибди.
Беларусь Олий лигаси. 27-тур.
«Белшина» - «Шахтёр» Солигорск - 1:5
Голлар: Левицкий 90+2 – Жасур Яхшибоев 58, 63, 81, Сзоке, Кендиш 86.
Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар