31.10.2020 20:56
1386
А Серия. «Аталанта» Муриэлнинг дубли эвазига аутсайдердан устун келди ва 2-ўринга чиқиб олди

Италия чемпионатининг 6-турида қаторасига икки ўйинда ютқазган «Аталанта» сафарда аутсайдер «Кротоне» устидан ғалаба қозонди. Муриэлнинг дублига мезбонлардан Нванкво бир бор жавоб берди.

«Аталанта» ғалабадан сўнг очколарини 12тага етказиб, 2-ўринга чиқиб олди. 1 очкога эга «Кротоне» эса сўнгги поғонада қолди.

А Серия, 6-тур
Кротоне – Аталанта 1:2
31 октябрь, «Эцио Шида»
Голлар: Нванкво (40) – Муриэль (26, 38).

Кротоне – Кордац, Педру Перейра (Рисполи, 78), Магальян, Марроне, Реца, Вулич, Дзанеллато (Силигарди, 78), Жуниор Мессиас, Бенали, Луперто, Нванкво. 

Аталанта – Спортьелло, Моҳика, Гимшити, Толои, Ҳатебур (Шутало, 68), Малиновский (Пессина, 89) Фройлер, Гомес (Иличич, 46), Пашалич, Ромеро (Паломино, 73), Муриэль (Сапата, 46).

Огоҳлантиришлар: Ҳатебур (37), Марроне (49), Толои (62), Ромеро (70).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар