29.10.2020 23:32
10524
Теглар
Неймар қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг Чемпионлар Лигаси 2-тури доирасида «Истанбул»га (2:0) қарши баҳсда олган жароҳатининг оғирлиги маълум бўлди.

RMC Sport журналисти Муҳаммад Буҳафсининг футболчига яқин манбага таяниб ёзишича, бразилиялик хавбек 3 ҳафтага сафдан чиқди. У миллий жамоаларнинг ноябрь ойидаги ўйинларидан сўнг майдонга қайтиши мумкин.

Текширувлардан сўнг ҳужумчининг сон мушакларига жароҳат етгани маълум бўлди. 

Шу тариқа Неймар ЕЧЛ 3-туридан ўрин олган «Лейпциг» билан, Франция чемпионати доирасида «Нант» ва «Ренн»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар