29.10.2020 19:54
12205
Лэмпард фаолиятидаги энг кучли икки рақиб футболчисини айтди

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард футболчилик фаолияти давомида у қарши тўп сурган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди.

«Мен қарши тўп сурган энг яхши футболчи? Улар бир эмас, икки нафар. Бу «Барселона» собиқ яримҳимоячилари Хави ва Иньеста. Бу ўйинчилар жисмоний жиҳатдан кучли ёки етук бўлмаса-да, ўз ишининг устаси эди. Уларни футболда жисмонан етук бўлмай ҳам, катта натижаларга эришиш мумкинлигига ўрнак сифатида кўрсатса бўлади. Кўпчилик футболчи бўлиш учун катта гавда ва бўйдор бўлиш шарт деб ўйлайди. Аслида эса бундай эмас», - дейди Фрэнк Лэмпард мухлислар билан онлайн савол-жавобда.

Эслатиб ўтамиз, Лэмпард футболчилик фаолияти давомида ЕЧЛ доирасидаги «Челси» - «Барселона» учрашувларида ушбу футболчиларга қарши майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар