28.10.2020 11:31
6278
Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсумидаги энг тезкор футболчи аниқланди

Журналист Мигел Дилейни «твиттер»даги саҳифасида 2019/20 йилги Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчилари рейтингини эълон қилди.

Рейтингда биринчи ўринни «Бавария» билан ўйинда 33,98 км/соат тезлик қайд этган «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаган. Иккинчи поғонадан «Лейпциг» ҳимоячиси Лукас Клостерманн («ПСЖ» билан баҳсда, 33,82 км/с), учинчи ўриндан эса «Аталанта» қанот ҳимоячиси Ҳанс Ҳатебур («ПСЖ»га қарши ўйинда 33,71 км/с) ўрин олган.

Маълумот учун, 21 ёшли Мбаппе бу мавсумда «ПСЖ» сафида барча турнирлар доирасида 6та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 4та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар