28.10.2020 10:20
7382
Бартомеу аввалроқ истеъфога чиқмаганининг сабабларини айтди

Хосеп Мария Бартомеу «Барселона» президентлигидан истеъфога чиққанидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ўзим ва директорлар кенгашининг истеъфосини қабул қиламан. Бу – умумий ечим.

Чемпионлар Лигасида «Бавария»га (2:8) учралган мағлубиятдан сўнг энг осон қарор истеъфога чиқиш бўларди.

Мағлубиятдан сўнг дарҳол клубнинг барқарор келажагини кафолатлайдиган қарорлар қабул қилиниши керак эди. Буни пандемия даврида қилиш керак эди ва биз клубни маҳорати кам менежерлар қўлига топшира олмадик.

Мураббийни ким таклиф қилади? Футболчилар билан ким шартнома имзолайди? Мессининг қолишини ким таъминлаган бўларди. Маошларни ким оптималлаштиради? Булар директорлар кенгашининг вазифалари эди. 

Кейинги сайлов санасини белгилаб қўйдик. Аввалроқ истеъфога чиққанимизда, жамоа инқирозга учраши мумкин эди. Сайловлар март ойига белгиланганини ҳисобга олиб, бизда истеъфога чиқишга асос йўқ эди. Босим туфайли қочишни истамадик», – дея Бартомеунинг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар