27.10.2020 13:29
12775
Теглар
Неймар жаҳоннинг энг яхши 5 футболчисидан рамзий терма жамоа тузди

«Пари Сен-Жермен» клубининг бразилиялик форварди Неймар жаҳоннинг айни дамдаги энг яхши 5 нафар футболчиларидан иборат рамзий жамоасини тузди.

Бразилиялик юлдуз энг яхши футболчилари бешлигига 3 нафар ҳужумчи ва 2 нафар яримҳимоячини киритди. Унинг таркибидан ҳимоячи ва дарвозабон ўрин олмаган.

Неймар томонидан тузилган энг яхши 5 нафар футболчидан иборат рамзий терма жамоага - Поль Погба (Франция, «Манчестер Юнайтед»), Эден Азар (Бельгия, «Реал Мадрид»), Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»), Луис Суарес (Уругвай, «Атлетико Мадрид») ва  Килиан Мбаппе (Франция, «ПСЖ») сингари футболчиларни киритган.

Шунингдек, 28 ёшли футболчи фаолиятини якунлаган ўйинчилардан иборат бешлигига қуйидаги собиқ футболчиларни киритди: Хави (Испания), Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард, Дэвид Бекҳэм, Тьерри Анри (Франция).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар