27.10.2020 08:52
10555
Неймар ҳозирда фаолият юритаётган ва собиқ ўйинчилардан рамзий терма жамоа тузди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар 5 ўйинчидан иборат рамзий терма жамоа тузди. Эътиборлиси, жамоадан дарвозабон ўрин олмаган.

Неймар таркибга қуйидаги футболчиларни киритди: Поль Погба (Франция, «Манчестер Юнайтед»), Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»), Луис Суарес (Уругвай, «Атлетико»), Килиан Мбаппе (Франция, «ПСЖ») ва Эден Азар (Бельгия, «Реал»).

Бундан ташқари бразилиялик футболчи фаолиятини якунлаган ўйинчилардан ҳам ўз жамоасини тузди: Хави (Испания), Фрэнк Лэмпард, Стивен Жеррард, Дэвид Бекҳэм (ҳаммаси — Англия), Тьерри Анри (Франция).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар