26.10.2020 08:31
5819
«Ювентус» спорт директори Дибаланинг Турин клубидаги келажагига ойдинлик киритди

«Ювентус» спорт директори Фабио Паратичи клуб ҳужумчиси Пауло Дибала билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

«Шартномани узайтиришни муҳокама қиляпмиз. Албатта, биз бундан манфаатдормиз.

Қийин давр бўлди, чунки коронавирус туфайли икки ҳафта меҳмонхонада қамалиб қолдик ва ҳеч ким билан учраша олмадик. Аммо суҳбатлашиб турдик», – дея Паратичининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Аввалроқ Дибала ва Паратичи «Кротоне» (1:1) билан ўйиндан сўнг жанжаллашгани хабар берилган эди.

Аргентиналикнинг Турин жамоаси билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар