26.10.2020 15:00
8719
Ван Бастен «МЮ»га ўтгани учун ван де Бекни танқид қилди

«Аякс» ва «Милан» клуби афсонаси Марко ван Бастен Донни ван де Бекни «Манчестер Юнайтед»га ўтгани учун танқид қилди.

«Бундай футболчининг йил давомида майдонга фақатгина 6-7 маротаба тушиши жуда ҳам ёмон. Футболчи ўз даражасини сақлаб қолиш учун бу жуда кам вақт ва ўта ёмон. Албатта, сен кўпроқ пул ишлаб олишинг мумкин, аммо қайси клубда ўйнаб кета олишингни ҳам яхшилаб ўйлаб олишинг лозим. 

Ҳамма гап 5 йиллик шартномадами? Бу ёлғон. Шундай бўлган тақдирда ҳам «Манчестер Юнайтед»га ўтмай, бошқа таклифларни кутиш лозим эди. Футболчи ҳар ўйинда майдонга тушмас экан, бу клуб фаолиятни давом эттириш учун тўғри танлов эмас», - дея нидерландиялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Эслатиб ўтамиз, ван де Бек «МЮ» билан 5 йиллик шартнома имзолаганди. У ёзда «Аякс»дан «Манчестер Юнайтед»га 40 миллион евро эвазига ўтган. 23 ёшли яримҳимоячи ўтган 5 тур давомида манчестерликлар сафида жами 59 дақиқа ҳаракат қилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар