26.10.2020 12:24
2065
Пирло: «Шиддатли ўйнаш учун аввал гол ўтказиб юборишимиз керакмас»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло А Сериянинг 5-туридан ўрин олган «Верона» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биринчи бўлимда етарлича тажовузкор эмасдик. Танаффус олдидан эса гол уриш учун энг яхши имкониятга эга бўлдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин яхши ҳаракат қилдик. Аммо уйғонишимиз ва шиддатли ўйнашимиз учун гол ўтказиб юборишимиз шартмас.

«Верона» ёки «Аталанта»га қарши ўйнаш қийин – улар бутун майдонни зиммаларига олишади ва ҳар бир нуқтадан кураш олиб боришади. Рақибнинг юқори босимидан чиқишга ҳаракат қилдик ва буни иккинчи бўлимда яхшироқ уддаладик.

«Верона» билан курашиш осон эмас, аммо бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Артур тўпни жуда яхши бошқаради, лекин бошқалар каби у ҳам ўйинига қўша олади. Ўйин бошидан шиддатли ўйнашимиз ва темпни ушлаб туришимиз керак», – дея Пирлонинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia. 

Маълумот учун, «Ювентус» 5-турдан сўнг 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар