24.10.2020 16:20
1948
Про лига. «Динамо» сафарда «Турон» билан дуранг қайд этди

Про лига 13-тури доирасидаги марказий баҳсда «Турон» Яйпанда «Динамо»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида мезбонлар Умиджон Қодировнинг голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 83-дақиқада Ойбек Нурматов пенальтидан фойдаланиб ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

90+4-дақиқада Самарқанд клуби ғалабани илиб кетиши мумкин эди. Аммо Ойбек Нурматов яккама-якка вазиятда дарвозабон Акмал Ортиқов томонидан йиқитилган бўлса-да, бош ҳакам бу сафар 11 метрлик нуқтани кўрсатмади ва учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Натижада «Турон» 24 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, «Динамо» 21 очко билан 4-ўринда қолди.

Про лига. 13-тур. 
«Турон» - «Динамо» - 1:1
Ҳакам: Ғайрат Жўраев (Наманган)
Голлар: Умиджон Қодиров 37 - Ойбек Нурматов 83 пенальтидан
«Турон»: 87. Акмал Ортиқов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Суннатилло Эрматов, 7. Умиджон Қодиров, 10. Жавоҳир Соҳибов, 11. Асилбек Қаюмов, 14. Дониёр Исмоилов, 15. Шоҳрух Холматов, 17. Достонбек Мелиқўзиев, 22. Ғолиб Сарибоев.
Захира: 1. Мирзоҳиджон Жалилов, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баҳодир Акрамов, 9. Отабек Ҳайдаров, 18. Аслиддин Тоштемиров, 23. Хуршидбек Асқаралиев, 25. Исмоил Охунжонов, 71. Миржалол Мирзаев, 77. Билолхон Тошмирзаев.

«Динамо»: 1.Эркин Жабборов, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 5.Аваз Агалиев, 6.Бобур Қосимов, 9.Жаҳонгир Аҳмадов, 11.Дамир Темиров, 17.Шарофиддин Шобиров, 21.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиязов, 34.Шоҳрухбек Абдураҳмонов.
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 7.Суҳроб Нуруллоев, 8.Элдор Бойматов, 14.Андрей Сидоров, 19.Обид Жўрабоев, 23.Шаҳзодбек Ҳамидов, 24.Фарҳод Намозов, 78.Ойбек Нурматов, 95.Азим Мирзаев.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар