23.10.2020 10:55
2172
Франция чемпионатнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди 

«Метц» ҳужумчиси Иброҳим Ньян Франция футболчилари иттифоқи талқинига кўра, Лига 1нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Ўтган ойда 4та ўйинда 3та гол урган сенегаллик 21 ёшли футболчи 38% овоз олди.

Кейинги ўринларни Игнатиус Ганаго («Ланс», 36%) ва Серу Гирасси («Ренн», 26%) эгаллади.

Маълумот учун, Ньян айни вақтда 6та гол билан Лига 1 тўпурарлари рўйхатини бошқариб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар