22.10.2020 20:59
2128
Сарри «Фиорентина» клуби раҳбарияти билан учрашди

Ўтган мавсум якунида «Ювентус» клубини тарк этган Маурицио Сарри тез орада мураббийлик фаолиятига қайтиши мумкин.

La Gazzetta dello Sport’нинг хабар беришича, италиялик мутахассис «Фиорентина» клуби раҳбарияти билан учрашган. Флоренцияликлар А Серияни қониқарсиз натижа билан бошлагани сабаб бош мураббий Жузеппе Якинини истеъфога чиқармоқчи. Шу боис «Фиорентина» Сарри номзодини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, Флоренция жамоаси 4 ўйинда битта ғалабага эришиб, А Серияда 12-ўринни эгаллаб турибди. Клуб охирги 3 ўйинда 1 очко ишлади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар