21.10.2020 09:01
2450
Кьеллини «Ювентус» сафида ЕЧЛда ўтказилган ўйинлар сони бўйича 3-ўринга чиқиб олди

«Ювентус» ҳимоячиси Жоржо Кьеллини ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Динамо» Киевга (2:0) қарши баҳсда майдонга тушди.

Opta'нинг ёзишича, 36 ёшли футболчи Турин клуби сафида Чемпионлар Лигасидаги ўйинлар сони бўйича 3-ўринга чиқиб олди. У турнирдаги 71-ўйинини ўтказиб, «бьяконери»нинг собиқ аъзоси Алессио Таккинардидан ўтиб кетди.

Клуб тарихида фақат икки футболчи еврокубокларда Кьеллинидан кўпроқ баҳсда майдонга тушган – Жанлуижи Буффон (112) ва Алессандро Дель Пьеро (89).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар