20.10.2020 21:25
5543
Сон: «Айримлар Моуриньони нотўғри тушунишади»

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Сон Ҳён Мин жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида фикр билдирди.

«Айрим одамлар Моуриньони нотўғри тушунишади. Аммо биз уни ҳар куни кўрамиз ва машғулотларимизда ажойиб муҳит ҳукмрон. Машғулотларда ҳазиллашамиз ва куламиз. Моуриньо ғолиблик менталитетига эга. У жамоани янги даражага кўтариб, муваффақият келтиришига ишонамиз. У жуда зўр. 

Жозе клубга келганида ўзимни қандай ҳис қилганим эсимда. У билан учрашганда кўзларимга ишонмадим. Уни болалигимдан кузатганман. Энди у билан ишлаяпман ва бу жуда ажойиб», – дея кореялик футболчининг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар