20.10.2020 19:43
3630
Теглар
Фарғона вилояти ҳокими «Турон» клуби билан яқиндан танишди

Бугун, 20 октябрь куни Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Яйпаннинг «Турон» клуби стадионига ташриф буюрди. 

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф чоғида вилоят раҳбари клубдаги шарт-шароитлар, ташкил этилаётган футбол академияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда яратилаётган қулайликлар билан танишган. Шунингдек, клубнинг келажакдаги режалари мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинган.

Шундан сўнг, вилоят ҳокими «Турон» клуби аъзолари билан учрашув ўтказди ва футболчилар билан яқиндан танишди. Хайрулла Ҳайитбоевич Про-лиганинг навбатдаги учрашувлари олдидан клубга омад тилаб, эндиликда «Турон»га яқиндан ишқибозлик қилишини таъкидлаган. Ташриф якунида вилоят ҳокимига эсдалик учун клубнинг 12-рақамли либоси топширилган.

«Шуни айтиш жоизки, Хайрулла Бозоров футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Вилоят раҳбари Ўзбекистон туманига ташрифи чоғида бундан буён «Турон» клуби ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши хусусида айтиб ўтди», - дейилади хабарда.

Маълумот учун, «Турон» клуби Про лига жорий мавсумида 12 ўйиндан кейин 23 очко жамғариб 3-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар