20.10.2020 15:58
7372
Аллегри Лэмпард ўрнига «Челси»да иш бошлаши мумкин

«Ювентус» собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўрнида иш бошлаши мумкин, дея хабар бермоқда The Sun.

Манбанинг ёзишича, Лондон клуби раҳбарияти жамоа кўрсатаётган натижалардан қониқмаяпти. Ёзда амалга оширилган трансферлар учун катта маблағ сарфланганига қарамай, клуб АПЛнинг 5 учрашувида бор йўғи 2 марта ғалаба қозонгани раҳбариятнинг Лэмпард фаолиятига шубҳа билан қарашига сабаб бўлган. Роман Абрамович Лэмпардни истеъфога чиқарган тақдирда, клуб унинг ўрнига энг аввало италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри номзодини кўриб чиқмоқчи. Массимилиано 2019 йилдан буён ҳеч бир клубда фаолият олиб бормаяпти.

Маълумот учун, «Челси» бугун, 20 октябрь куни ЕЧЛ 1-тури доирасида Лондонда «Севилья»га қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар