16.10.2020 08:19
5984
Перу ҳимоячиси: «Неймар – ҳақиқий масхарабоз»

Перу миллий жамоаси ҳимоячиси Карлос Самбрано ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия (2:4) билан баҳсдан сўнг рақиб хужумчиси Неймарни кескин танқид қилди.

«Неймар – ажойиб футболчи, дунёнинг энг зўр ўйинчиларидан бири. Аммо мен учун у – ҳақиқий масхарабоз.  

У доимо энг кичик қоидабузарликларни кутади. У жарима майдончаси ичида пенальти ишлаш учун 4-5 марта йиқилди ва якунда 2 бор мақсадига етди. Бу – Бразилия, шунинг учун ҳакамлар дарҳол VAR' орқали текширишга кетишди», – дея Самбранонинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар