16.10.2020 07:45
1258
«Наполи» – «Аталанта» ўйинига томошабинлар киритилмайди

Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган «Наполи» – «Аталанта» баҳсига аввалроқ рухсат берилган 1000 нафар томошабин киритилмайди, деб хабар беради Football Italia.

«Ҳафта охирида ўтадиган «Наполи» – «Аталанта» ўйинига минг нафар мухлис ташриф буюриши мумкинлиги ҳақидаги қарорни ўзгартирамиз», – дейди Неаполь спорт комиссари Чиро Бориелло.

«Ҳозир бизда хавфсизликни кафолатловчи шартлар мавжуд эмас. COVID билан касалланиш борасида чиндан қўрқинчли рақамлар мавжуд ва қоидаларни бузганимиз учун товон тўлаяпмиз. 

«Ювентус» билан ўйинга бора олмагани учун «Наполи»га техник мағлубият ёзилгани – нотўғри қарор. Андреа Аньелли («Ювентус» президенти) уялиши керак», – дейди Бориелло.

Маълумот ўрнида, Италияда коронавируснинг иккинчи тўлқини давом этмоқда. Сўнгги 24 соат ичида 8804 кишида вирус аниқланди, 83 нафар киши вафот этди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар