14.10.2020 20:56
5542
«Ювентус» билан ўйинга келмагани учун «Наполи»га техник мағлубият ёзилди

Италия А Серияси «Ювентус»га қарши ўйинга Туринга келмагани учун «Наполи»га нисбатан чора кўрди. 

А Серия 3-тури доирасида сафардаги баҳсга бормагани сабабли Неаполь клубига 0:3 ҳисобидаги техник мағлубият ёзилди. Шунингдек, клубдан бир очко ечиб олинди. «Ювентус» клубига эса техник ғалаба ёзилди. «Наполи» клуби қарор борасида апелляция бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Неаполь соғлиқни сақлаш хизмати «Наполи» клуби футболчиларида коронавирус аниқлангани учун клубни Туринга йўл олишига тўсқинлик қилганди. А Серия меҳмонлар ўйинга келмагани учун етарли асосга эга бўлмагани ҳақида хабар қилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар