13.10.2020 07:48
12069
Трансфер баҳоси энг кўп арзонлаган футболчилар бешлигига Месси ва Неймар ҳам киритилди

Transfermarkt портали 2020 йилда трансфер баҳосида энг кўп пасайиш кузатилган футболчилар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, баҳоси кескин пасайган футболчи «Реал» яримҳимоячиси Эден Азар бўлди. Бельгиялик 29 ёшли футболчининг трансфер нархи январь ойидан буён 60 миллион еврога пасайиб, энди 60 миллион еврони ташкил этмоқда. 

Бу борада иккинчи ўринда Лионель Месси қайд этилган. «Барселона» форвардининг трансфер нархи 40 миллион еврога арзонлаб, ҳозирги пайтда 100 миллион еврони ташкил этмоқда. 

Учинчи ўриндан «Барселона»нинг яна бир ҳужумчиси Антуан Гризманн жой олган. Франциялик футболчининг ҳам трансфер баҳоси 40 миллион еврога камайиб, ҳозирда 80 миллион еврони ташкил этмоқда.

Рейтингнинг кучли бешлигига «Манчестер Сити» ҳужумкор яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг ва «Пари Сен-Жермен» форварди Неймар ҳам киритилган. Англиялик ва бразилиялик юлдузларнинг трансфер нархи 32 миллион еврога арзонлаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар