13.10.2020 09:40
4091
Родриго: «Янги Неймар ёки Робиньо бўлишни хоҳламайман»

«Реал»нинг бразилиялик 19 ёшли яримҳимоячиси Родриго ўзини Неймар ва Робиньо билан таққослашлари ҳақида фикр билдирди.

«Фаолиятим бошидан – «Сантос»да ўйнаган давримдан мени Неймар ва Робиньога қиёслашарди. Аммо мен доим Родриго бўлишни ва ўз ҳикоямни ёзишни исташимни, айтиб келганман. Робиньо ва Неймар – «Сантос»нинг буюк ўйинчилари. Улар – кўп ёш футболчилар учун кумир.

Фаолиятимни энди бошлаяпман ва фақат битта Неймар бор, деб ўйлайман. Ҳар доим шундай бўлган, мен фақат Родриго бўлишни хоҳлайман. 

Менинг позициямда ажойиб футболчилар бор. Бразилия миллий жамоасида навбатим келганда яхши ўйнаяпман, машғулотларда ва ҳар бир ўйин олдидан Тите мендан талаб қиладиган нарсаларни бажаряпман. Миллий жамоага мунтазам чақирилиш учун узлуксиз ишлашим муҳим», – дея Родригонинг сўзларини келтиради Goal.

Маълумот учун, Родриго 2019 йил ёзида «Сантос»дан 45 млн евро эвазига «Реал»га ўтган. У ҳозиргача «қироллик клуби» сафида 28та баҳсда майдонга тушиб, 7та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар