13.10.2020 12:45
1972
Мане ва Алькантара коронавирусдан тузалди. Икки футболчи ҳам «Эвертон»га қарши ўйинга тайёр

Англия Премьер-лигаси 5-туридаги «Эвертон»га қарши ўйин олдидан «Ливерпуль» асосий таркибига икки нафар футболчи қайтди.

«Коронавирус сабабли икки ҳафта давомида клуб сафида бўлмаган яримҳимоячи Тьяго Алькантара ва ҳужумчи Садио Мане вирусдан тузалиб яна жамоа машғулотларига қайтган. Икки футболчи ҳам «Эвертон»га қарши «мерсисайд дербиси»га майдонга тушишга тайёр», - деб ёзади Liverpool Echo.

Тьяго сентябрь охирида инфекция юқтириб олган бўлса, Манеда октябрь ойининг дастлабки кунларида вирус аниқланганди.

Маълумот учун, «Эвертон» – «Ливерпуль» баҳси 17 октябрь куни «Гудисон Парк»да ўтказилади. Ўйин соат 16:30да бошланади. «Эвертон» 12 очко билан АПЛда пешқадамлик қилаётган бўлса, «Ливерпуль» 9 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар