12.10.2020 08:05
5332
Сантуш Португалия миллий жамоаси рекордчисига айланди

Португалия Миллатлар Лигаси 3-турида сафарда Франция (0:0) билан дуранг ўйнади.

УЕФА расмий сайтининг ёзишича,  Фернанду Сантуш Португалия миллий жамоаси бошқарувида 75-ўйинини ўтказди ва ўйинлар сони борасида рекордчига айланди. У Лиус Фелипе Сколарининг (74 ўйин) рекордини янгилади.

Португалия 66 ёшли Сантуш қўл остида 46 ғалаба, 18 дуранг ва 11 мағлубият қайд этган. Жамоа у билан 2016 йилги Европа чемпионати ва 2019 йилги Миллатлар Лигасида ғолиб бўлган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар