12.10.2020 09:51
12797
Дешам: «Португалияда Роналдуни кўрмадик»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Миллатлар Лигаси доирасида Португалияга (0:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Икки жамоанинг ҳимоявий ҳаракатлари ҳақида кўпроқ гаплашишимиз керак. Яримҳимоячилар техник жиҳатдан жуда яхши ўйнашди ва бир-бирларини мукаммал тарзда тўлдиришди. Бу эса иккинчи бўлимда ўйинни кўпроқ назорат қилишимизга имкон берди. 

Доим яхшироқ ишлашимиз мумкин. Рақибнинг сифатини инобатга олган ҳолда, баъзи эҳтиёт чораларини кўрдик ва шу сабабли майдонда Роналдуни кўрмадик. Ўйин ҳужумчилар учун қийинроқ кечди. Ғалаба қозониш учун майдоннинг учинчи қисмида яхшироқ ўйнашимиз керак эди», – дея Дешамнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Маълумот учун, 3-турдан сўнг Португалия ва Франция ҳисобида 7 очкодан бор. Тўплар нисбатига Португалия биринчи, Франция иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар